Қозоғистонда 2025 йилгача қишлоқларда 655 та тиббиёт муассасаси қурилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2025 йилгача қишлоқ жойларда 655 та тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари қурилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг Парламент депутатлари саволига берган жавобида айтилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Фуқаролар саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида»ги Кодексда қишлоқ врачлик пункти даражасида бирламчи ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг мавжудлигини таъминлаш учун кўчма тиббиёт мажмуалари, тиббий поездлар ва масофавий тиббий хизматлардан фойдаланилиши белгилаб қўйилган. Мамлакатимиз аҳолисининг 40 фоизи қишлоқларда истиқомат қилишини ҳисобга олиб, қишлоқ аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Ҳукумат томонидан «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси қабул қилинди. Ушбу лойиҳа доирасида 2023-2025 йилларда 655 та тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаси қурилади. Юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш учун 32 та кўп тармоқли туман шифохоналари модернизация қилинади», – деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.

У шунингдек, аҳолининг юқори малакали тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022-2025 йилларга мўлжалланган телетиббиётни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганини таъкидлади. У бутун мамлакат ҳудудида телетиббий ечимлар лойиҳаларини ишга туширишни назарда тутади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар