Қозоғистонда 2025 йилга бориб, барча коллежларда таълим бепул бўлади

– Жорий йилда мамлакатимиздаги касб-ҳунар ва техник таълим муассасаларига 180 мингдан ортиқ талаба ўқишга қабул қилинди. Улардан 125 минг нафардан ортиқ талаба давлат грантига сазовор бўлди. Умуман олганда, «Білімді халық» сифатли таълим миллий лойиҳаси доирасида барча коллеж талабаларига бепул таълим беришни режалаштирганмиз. 2025 йилга бориб, барча талабалар коллежда бепул ўқиш имкониятига эга бўладилар», - деб тушунтирди Алтай Раҳимберлин.
Унга кўра, коллежларнинг академик автономияси туфайли ўқиш муддати 3 йил 10 ойдан 2 йилга қисқартирилади. Шу билан бирга, касб-ҳунар ва техник та’лим ташкилотлари маҳаллий корхоналар билан шартномалар тузадилар. Шунга асосланиб, улар ўқишни тамомлагандан сўнг ишга жойлашишнинг 100% кафолатига эга бўладилар.
Муаллиф: Алихан Асқар