Қозоғистонда 2024 йилгача 20 та ўт ўчириш депоси қурилади

None
ASTANА. Кazinform - 2024 йилгача 20 та ўт ўчириш депоси қурилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизни ёнғиндан 426 та ўт ўчириш депоси ҳимоя қилмоқда. Улар 15 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 2558 та аҳоли пунктини ҳимоя қилади. Охирги 5 йилда республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 11 та ўт ўчириш депосси қурилди. 2024 йилгача яна 20 та депони ишга тушириш режалаштирилган. Ўт ўчириш депоси ва қутқарув станцияларини устувор қуриш доирасида 2030 йилгача 5 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган аҳоли пунктларида 47 та ўт ўчириш депосини қуриш режалаштирилган. Шу билан бирга, ўт ўчириш бўлинмаларига умумий эҳтиёж 121 та депони ташкил этади», — деди Ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари ўз жавобида.

Фуқаро муҳофазаси органлари объектлари инфратузилмасини кенгайтириш мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ва ажратилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилаётганини таъкидлади.

«Давлат ёнғинга қарши кураш бўлинмалари мавжуд бўлмаган қишлоқ жойларда ёнғиндан ҳимоя қилиш қамровини ошириш мақсадида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан ёнғинга қарши кураш пунктлари ташкил этилган. Айни пайтда 586 ўт ўчириш пункти ташкил этилган. Улар 1,9 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 1876 қишлоқ аҳоли пунктини ҳимоя қилади. 2023 йил охиригача 264 та қишлоқ аҳоли пунктини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича яна 77 та депо ташкил этиш режалаштирилган.

Муаллиф; Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram