Қозоғистонда 2024 йилда Youtube premium ишга туширилади
Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин нега мамлакатда ҳанузгача Youtube premium ишга туширилмаганлигини тушунтирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

- Youtube Google компаниясига тегишли. Улар иқтисодий нуқтаи назардан қарор қабул қиладилар. Бу геосиёсий ёки бошқа масалаларга боғлиқ эмас, балки соф иқтисодий масалаларга боғлиқ, — деди Бағдат Мусин «Алтын Сапа»(Олтин Сифат) мукофоти тақдимоти олдидан.
- Яқинда Рақамли ривожланиш вазирлигининг биринчи ўринбосари Қаниш Тўлеушин конференцияда бўлиб, у Google вакили билан музокаралар олиб борди, улар бу йил охиригача ишламаслиги мумкинлигини айтишди, аммо келгуси йилда аниқ ишга туширилади, - деб ваъда берди Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари.