Қозоғистонда 2023 йилда сайғоқ гўштидан 5 тоннадан ортиқ консерва ишлаб чиқарилди

консервы
Фото: freepik.com

ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сайғоқ гўшти консервалари ишлаб чиқариш бўйича маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“2023 йилда 5 425 кг сайғоқ гўшти консерваси ишлаб чиқарилди. Ўтган йили ишлаб чиқарилган консервалар Қостанай вилояти (Арқалиқ ва Қостанай ш.) ва Астана шаҳрида сотилган, - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, сайғоқ гўшти консерваларини ишлаб чиқариш билан фақат битта корхона («Торгай ет» МЧЖ) шуғулланган.

2023 йил декабрь ойида «Торгай ет»МЧЖ сайғоқ гўшти консерваларини ишлаб чиқаришни тўхтатди.

“Гўштни қайта ишлаш корхоналари ўз олдиларига сайғоқ гўштини қайта ишлаш вазифасини қўймайди, чунки улар асосан йирик ва майда чорва молларини сўйишга қаратилган”, - дея қўшимча қилди вазирлик.

Сўнгги хабарлар