20:45, 23 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 2022 йилда сут ишлаб чиқаришни субсидиялаш учун 24,9 млрд тенге ажратилди
ASTANA. Кazinform - Қозоғистонда йил бошидан буён қарийб 5,5 миллион тонна сут ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан 2,1 фоизга кўпдир. Товар сут ишлаб чиқаришнинг амалдаги ҳажми 3,4 миллион тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 1,3 фоизга кўпдир, дея хабар беради Кazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Охирги икки йил ичида қайта ишланган сут таннархи ўртача 50 тенгега, 2022 йил ноябрида 197-200 тенгега ошгани кузатилди. Корхоналарда сотиш нархи 235 тенгедан 300 тенгегача.
Шу билан бирга, жорий йилда сут саноатини субсидиялаш учун 24,9 миллиард тенгега яқин маблағ ажратилган бўлса, шундан 18,6 миллиард тенге сут ишлаб чиқаришга йўналтирилди. Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган мазкур кўмакдан 467 та саноат субъекти, жумладан, сут-товар фермер хўжаликлари ва қишлоқ саноат кооперативлари фойдаланди.