Қозоғистонда 2022-2025 йилларда 62 миллион квадрат метр уй-жой қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов раислигида Нур-Султанда Инқирозга қарши чора-тадбирлар бўйича тезкор штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон ҳукумати матбуот хизматининг Telegram-каналига таяниб.

Йиғилишда Қозоғистон Республикасининг қурилиш ва уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг дастлабки прогнозларига кўра, 2022-2025 йилларда Қозоғистонда 62 миллион квадрат метр уй-жой қурилиши кутилмоқда. Шунингдек, 5 минг 201 та давлат объектида қурилиш ишлари олиб борилмоқда, шундан 2 минг 137 таси давлат маблағлари ҳисобидан қурилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram