Қозоғистонда 2021 йилда 27 мингга яқин ногирон иш билан таъминланди

NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йилда 26,9 минг нафар ногиронлиги бўлган шахс бандлигини қўллаб-қувватлашнинг турли чора-тадбирлари билан қамраб олинди, улардан 21,1 минг нафари самарали бандликни ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган «Еnbek» давлат дастури иштирокчиси бўлди, 5,8 минг нафари бандлигини таъминлаш бўйича иш ўринлари квотаси билан таъминланди. Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ахборот тизими маълумотларига кўра, 2021 йилда 104 минг ногирон (24,8 фоиз) иш билан таъминланган, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда 696,8 минг ногирон ёки умумий аҳолининг 7,5 фоизи истиқомат қилади, улардан 419 минг нафари меҳнатга лаёқатли ёшдагилардир.

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ногиронлар учун иш ўринлари квотаси умумий ходимлар сонининг 2 дан 4 фоизигача (ходимларнинг умумий сони камида 50 киши бўлган) миқдорида белгиланади. Оғир, зарарли, хавфли меҳнат шароитларидаги ишлар бундан мустасно.

2021 йил якунига кўра, квота доирасида бор-йўғи 5,8 минг нафар ногиронлиги бўлган шахс ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, ўтган йил давомида 21,1 минг нафар ногиронлиги бўлган шахс «Еnbek» Давлат дастури иштирокчисига айланди. Шундан 9,3 минг нафари доимий, 8,6 минг нафари вақтинчалик иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

Қисқа муддатли касб-ҳунар таълимига 563 нафар, «Бастау бизнес» лойиҳаси бўйича тадбиркорлик асосларини ўқитишга – 1,6 минг киши, шундан 325 нафари бизнес лойиҳаларини ҳимоя қилган ва грантлар, 46 нафари микрокредитлар олган.

Бундан ташқари 460 нафари микрокредит ва 1,1 минг киши – грантлар олди.

«Еnbek» давлат дастури доирасида аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари қатори ногиронлар ҳам имтиёзли хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди.

2021 йилда «Еnbek» давлат дастурини амалга ошириш якунланди, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарори билан тасдиқланган Тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш чора-тадбирлари давом эттирилади.

Шунингдек, 2018 йилдан бошлаб халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун махсус иш жойини яратиш билан боғлиқ иш берувчиларнинг харажатларини субсидиялаш тартиби жорий этилди. 2021 йилда бунинг ҳисобидан жами 122 миллион тенгега 90 та махсус иш ўрни яратилди.


Сўнгги хабарлар