Қозоғистонда 200 минг тоннагача сабзавот сақлашга мўлжалланган омборлар қурилади

ASTANA. Kazinform – 2025 йилгача Қозоғистонда бир нечта сабзавот сақлаш омборлари қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берган ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашўкеев айтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«2025 йил охиригача сиғими 200 минг тонна бўлган сабзавот омборлари қуришни режалаштирганмиз. Бу Президент топшириғи, биз субсидиялар миқдорини ошириш ҳисобига уни амалга оширишни кўриб чиқяпмиз. Сабзавот сақлаш жойларини кўпайтириш бўйича тадбиркорлик субъектларидан аризалар қабул қиламиз. Шундай қилиб, биз сабзавот сақлаш ҳажмини 20-30 фоизга оширишни режалаштирганмиз», – деди Ербол Карашўкеев.

Вазир, шунингдек, барқарорлаштириш жамғармаларининг ишлаш механизмига ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди.

«Бу йил биз барқарорлаштириш жамғармалари ишини форвард шартномасига йўналтирдик. Ҳозирда вилоятлар фермерлар билан форвард шартномалар тузиб, бу орқали арзон сабзавот олишлари мумкин», – дея қўшимча қилди Вазир.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар