Қозоғистонда 20 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Об-ҳаво
Фото: Unsplash

ASTANA. Kazinform - Мамлакатнинг ғарби, шарқи ва марказида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Қозоғистон Республикасининг қолган ҳудудларида об-ҳаво ҳамон беқарор бўлиб, атмосфера фронтларининг ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, шимолий ва шимоли-ғарбий қисмида дўл ёғиши мумкин, жанубда эса довул бўлади, деб хабар беради Kazinform.

Синоптикларнинг хабар беришича, республика бўйлаб шамол кучайиши кутилмоқда.

Кундузи Атирау, Манғистау, Қизилўрда вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти жанубида, Ақтўбе, Қостанай, Улитау вилоятларида, Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида кучли жазирама кутилмоқда.

Ақтўбе, Алмати вилоятларида, Улитау вилоятининг шарқи, шимолида, Абай вилояти марказида, Қарағанда марказида, Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарби, шимоли, марказида, Ақмола вилояти ғарби ва жанубида, Шарқий Қозоғистон вилояти жанубида, Қизилўрда шимоли-шарқида, Манғистау вилоятлари қирғоқларида, Жетису вилояти шимолида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Атирау, Манғистау, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда Улитау вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти жануби-ғарби, жанубида, Ақтўбе вилояти ғарби, жанубида, Алмати вилояти шимолий ярмида, Қостанай вилояти жанубида, Қарағанди ва Абай вилоятларида, Жетису вилояти шарқи ўта ёнғин хавфи остида қолмоқда.

Сўнгги хабарлар