Қозоғистонда 20-22 октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади

ASTANA. Kazinform – 20-22 октябрь кунлари Қозоғистоннинг катта қисмида ёмғир ва қор ёғиши кутилади, айрим ҳудудларда эса деярли ёзги об-ҳаво сақланиб қолади, деб хабар беради Kazinform Қазгидромет РДКга таяниб.

Дождь со снегом, сильный ветер и туман ожидаются в Казахстане 9 октября
Фото: Kazinform/ИИ

Синоптиклар маълумотларига кўра, атмосфера фронтлари мамлакатнинг катта қисмига ёғингарчилик олиб келади.

20 октябрда Павлодар вилоятида кучли ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. 21-22 октябрь кунлари Қозоғистоннинг шарқий ҳудудларида кучли ёғингарчилик прогноз қилиняпти.

Мамлакатнинг шимолида ва шарқида яхмалак кузатилиши мумкин. Республика бўйлаб тунги ва эрталабки соатларда туман тушиши, шунингдек, шамол кучайиши кутилади.

Мамлакатнинг жанубида ва жануби-шарқида тунда ҳарорат 1-3 даражагача пасайиб кетиши мумкин.

Шу билан бирга, ҳудудларда ҳарорат кўрсаткичлари сезиларли даражада фарқ қилади.

Мамлакат ғарбида тунда ҳарорат −6…+2 °C гача пасаяди, кундузи эса +15…+22 °C бўлиши мумкин.

Манғистау вилоятида тунда +2…+10 °C, кундузи +18…+23 °C дан +21…+26 °C гача илиқ ҳарорат кузатилади.

Ақтўбе вилоятида тунда ҳарорат 0…+5 °C дан −1…−6 °C гача ўзгариб туради. Кундузи ҳаво +12…+17 °C гача исийди.

Қостанай вилояти ва мамлакат шимолида тунда −1…−6 °C дан 0…+5 °C гача ҳарорат кутилмоқда. Кундузи эса асосан +2…+10 °C бўлади.

Марказий ҳудудларда тунда ҳарорат 0…+5 °C дан −1…−6 °C гача пасаяди. Кундузи +3…+11 °C дан +7…+13 °C гача илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Қозоғистоннинг шарқида тунда 0…+5 °C, кундузи +2…+7 °C бўлади. Айрим жойларда ҳарорат −1 °C гача тушиши мумкин.

Мамлакат жанубида тунда ҳарорат 0…+5 °C гача пасаяди, кундузи эса +12…+17 °C дан +18…+23 °C гача кўтарилади.

Жануби-шарқий ҳудудларда тунда асосан 0…+8 °C, тоғли жойларда эса −3…−8 °C гача совуқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +8…+16 °C дан +15…+20 °C гача бўлади.