Қозоғистонда 20-22 июнь кунлари ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

“Қазгидромет” РДК мамлакатда 2024 йил 20-22 июнь кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform.

погода ауа райы
Фото: Александр Павский/Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин кунларда Қозоғистоннинг ғарбий қисмида бир неча кундан буён аномал иссиқлик кузатилиб, жазирама пасайиши, 22 июнь куни эса кутилаётган кучли ёмғир туфайли ҳаво ҳарорати ўзининг иқлимий курсига қайтиши кутилмоқда.

Мамлакат шимолида ва марказида ёғингарчилик бироз тўхтагач, яна ёмғир ва момақалдироқ бўлиши, айрим ҳудудларда эса кучли ёмғир, дўл ва довул бўлиши кутилмоқда. Республика жанубидаги тоғли ҳудудларда эса кундузги конвекциялар муносабати билан ҳаво беқарор давом этади. Фақат шарқий ҳудудларда сезиларли ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар