Қозоғистонда 2 ойда темир йўл орқали 4 миллион тонна транзит юк ташилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Қозоғистон темир йўллари орқали 4 миллион тонна транзит юк ташилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев маълум қилди.

«Жорий йилнинг январ-феврал ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан темир йўл орқали юк ташиш 10 фоизга ошиб, 70,8 миллион тоннани ташкил этди. Транзит юк ташиш ҳажми 20 фоизга ошиб, 4 миллион тоннага етди. Контейнер ташиш 12 фоизга ошиб, 174,7 минг йигирма фут эквивалентини ташкил этди.

Жорий йилда олдимизда темир йўл орқали юк ташиш ҳажмини 420 миллион тоннага, транзитни 24,5 миллион тоннага ва контейнер транзитини 1 миллион 100 минг йигирма фут эквивалентига ошириш вазифаси турибди», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда транзит юкларнинг қарийб 90 фоизи темир йўл орқали ташилади.

«Умуман олганда, мамлакатимиз транзит-транспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳасида белгилаб берилган.

2025 йилга бориб транзит юк ташиш ҳажмини 30 миллион тоннага етказишимиз керак.

Бу мақсадни амалга ошириш учун темир йўл инфратузилмасини қуриш, ҳаракат таркибини янгилаш, юкларни контейнерлаштириш, муқобил йўналишлар ва халқаро йўлакларни ривожлантириш чораларини кўрмоқдамиз», — деди Қайирбек Ўскенбаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram