Қозоғистонда 2 миллиондан ортиқ одам гриппга қарши эмланди

ASTANA. Kazinform - Республика бўйлаб 2 136 575 киши гриппга қарши эмланган. Бу умумий аҳолининг 11,3 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси ўринбосари Марал Рақимжонова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Касалликнинг олдини олишнинг энг самарали усули бу эмлашдир. Жорий йилда бюджетдан Россияда ишлаб чиқарилган 2,3 миллион доза «ГРИППОЛ+» вакцинаси харид қилинди. Вакцина ушбу мавсумда долзарб бўлган вирусларга қарши штаммларни ўз ичига олади. Вакцина республика аҳолисининг 12 фоизини қамраб олиш имконини беради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, аҳолининг камида 10 фоизини қамраб олиш зарур»

, — деди Марал Рақимжанова.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, гриппга қарши эмлаш аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мансуб фуқароларга бепул берилади.

«Етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, тиббиёт ташкилотида диспансер ҳисобида турган меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун вакциналар бепул. Бундан ташқари, ушбу тоифага тиббиёт ходимлари ҳам киради. Гриппга қарши эмлаш октябр ойида бошланган. Мамлакат бўйлаб 2 136 575 киши гриппга қарши эмланган. Бу умумий аҳолининг 11,3 фоизини ташкил этади»

, - дейди у.

Шунингдек, мутахассис вакцинадан кейин асоратланиш ҳолатлари йўқлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, гриппга қарши эмланганларнинг 468 579 нафари ёки 22 фоизи 14 ёшгача бўлган болалардир. 1 667 772 нафари ёки 78 фоизи катталардир.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар