Қозоғистонда 1991 йилдан бери берилган ОТМ дипломлари электрон маълумотлар базасига киритилади
ASTANА. Кazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек мамлакатда сохта дипломларни аниқлаш механизми ишга туширилаётганини маълум қилди.
“Қалбаки диплом тайёрлаш жиноий ҳаракатдир. Диплом ва ҳужжатларни қалбакилигини билиб сотиб олганлар ҳам жавобгарликка тортилади. Ҳозир Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда тегишли режамизни тасдиқладик. Турли реклама майдончаларида сохта ҳужжатларни сотиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд ўтказилмоқда. Зеро, қонунни бузганлар жазоланиши керак”, - деди С. Нурбек Парламент Мажилисида журналистлар саволларига жавоб берди.
Унга кўра, 1991 йилдан бери берилган дипломлар бўйича маълумотлар йиғилмоқда.
“Биз 1991 йилдан бери берилган барча дипломни махсус платформага жойлаўтираяпмиз. Бу ишлар 2018 йилда бошланган. Айни пайтда маълумотлар базасида 3,5 миллион диплом мавжуд. Энди ҳар қандай иш берувчи махсус рақамли хизмат орқали текшириши мумкин. Ҳар бир дипломнинг ўз рақами ва QR-коди мавжуд. Шу нуқтаи назардан, сохта дипломни аниқлаш мумкин бўлади”, — деди вазир.