Қозоғистонда 196 мингдан ортиқ хорижий автомобил қонунийлаштирилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 12 мингдан ортиқ конструктор-автомобиллари рўйхатга олинган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғилла Турлибек брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ички ишлар вазирлиги бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда 23 январдан бошлаб 2022 йил 1 сентабргача республикага олиб кирилаётган хорижий автомобилларни қонунийлаштиряпти. 1 июлдан бошлаб қонунийлаштириш учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди. Бу даврда 196 мингдан ортиқ автомобиль қонунийлаштирилди. Шунингдек, Қозоғистонда 12 мингдан ортиқ конструктор-автомобиллари рўйхатга олинган бўлиб, уларни қонунийлаштириш 22 майдан бошланган», - деди Шуғила Турлибек.

ИИВ вакилининг қўшимча қилишича, 1 июлгача ариза берган барча фуқароларга автомобиллар қонунийлаштириш талабларига жавоб берса, белгиланган муддатдан кейин автомобилларни қонунийлаштириш ҳуқуқи берилади.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар