19:49, 20 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 19 та сув омбори янгиланади
ASTANA. Kazinform - 2025 йилгача сақлаш ҳажми 1,7 куб километр бўлган 9 та янги сув омбори қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Сув тўғонларининг эскириши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. 2017 йил бошида мамлакатда 41 та авария ҳолатидаги сув омбори мавжуд эди. Охирги 5 йилда 16 таси таъмирланган. Жорий йилда яна 6 та қурилиш майдончаси тикланади. 2025 йилга қадар эса қолган 19 та сув омборини реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу қарийб 800 миллион куб метр сувни тежаш имконини беради»
, — деди вазир.
Серикқали Брекешевнинг сўзларига кўра, қўшимча сув ҳажмини таъминлаш учун 2025 йилгача 1,7 куб километр сақлаш ҳажмига эга 9 та янги сув омбори қуриш режалаштирилган.
«Улар орасида ўтган йили Туркистон вилоятидаги «Кенсай-Қосқорған-2» сув омбори фойдаланишга топширилди. Қолганлари учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда»
, - деди Серикқали Брекешев.
Муаллиф: Марлан Жиембай