Қозоғистонда 19,7 минг тонна музқаймоқ ишлаб чиқарилган

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 5 ойида Қозоғистонда 19,7 минг тонна музқаймоқ ва егулик муз ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг январь-май ойлари билан солиштирганда 38,1 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.

2022 йилда Қозоғистонда жами 41,3 минг тонна музқаймоқ ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, 9,2 минг тонна маҳсулот импорт қилиниб, импорт қилинган маҳсулотлар улуши 18,3 фоизни ташкил этди. Бошқа давлатлардан музқаймоқ жўнатувчи етакчи учликка Россия (5,6 минг тонна), Қирғизистон (2,1 минг тонна) ва Туркия (911,5 тонна) киради. Ўтган йили музқаймоқ Беларусь, Украина, Бельгия, Франция, Италия, Швейцария, Корея каби давлатлардан келтирилди.

«Ўтган йилнинг 12 ойида 5 минг тонна музқаймоқ экспорт қилинди. Қозоғистондан маҳсулот МДҲ мамлакатларига (4,9 минг тонна), шунингдек, Мўғулистонга (72,6 тонна) жўнатилди», деб хабар беради агентлик.

Сўнгги хабарлар