Қозоғистонда 18—20 май кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар беради.

Об-ҳаво
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, жанубий циклон туфайли деярли барча ҳудудларда момақалдироқ ва дўл ёғиши мумкин.

Ёмғирлар кундузи ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади: шимолий ва марказий ҳудудларда 10-18 даражагача иссиқ бўлади, шарқий ва жанубий ҳудудларда - 15-23 даражагача, ғарбий вилоятларда жанубий оқимлар туфайли ҳаво ҳарорати 15-23 даражагача кўтарилади.

Сўнгги хабарлар