Қозоғистонда 18 мингдан ортиқ ўқитувчи бепул курсдан ўтди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда фан ўқитувчилари малакасини ошириш бўйича бепул курслар ўтказилмоқда. Бугунги кунда мамлакат бўйича 18 мингдан ортиқ ўқитувчи малака оширган. Бу ҳақда Kazinform Таълим-маориф вазирлигига таяниб хабар беради.
None

Курслар жорий йилнинг август ойида бошланган. Ушбу курслар «Өрлеу» малака ошириш миллий маркази вакиллари томонидан ишлаб чиқилади ва ўтказилади. Марказда 40 мингдан ортиқ фан ўқитувчиларини тайёрлаш режалаштирилган.

«Өрлеу» маркази бир ой давомида 700 га яқин курслар ўтказди ва унда 18 мингдан ортиқ ўқитувчилар иштирок этди. Бугунги кунда 5000 нафар ўқитувчи таҳсил олмоқда ва улар курс якунида тест синовларидан ўтишмоқда. Ўз касбий малакасини ошириш истагида бўлган ўқитувчилар сафи йилдан-йилга ортиб бораётгани қувонарлидир. Шуни тушуниш керакки, бундай курслар ўқитувчиларнинг иш сифатига, таълим сифатига, умуман, ўқувчилар билимига ижобий таъсир кўрсатади», — деди Таълим-маориф вазирлигининг «Өрлеу» малака ошириш миллий маркази» АЖ бошқарув раиси Асел Мухаметжанова.

Бунгача «Ғрлеу» марказининг 70 дан ортиқ мутахассислари томонидан 12 та фан бўйича 44 та дастур ишлаб чиқилган. Математика, информатика, физика, кимё, биология, география, табиий фанлар, қозоқ тили, рус тили, инглиз тили, тарих ва бошланғич синф ўқитувчилари малака ошириш курсларида бепул қатнашиши мумкин. Курслар ноябр ойининг охиригача давом этади.

Дарс якунида ўқитиш самарадорлиги таҳлили ва ўқитувчиларнинг эгаллаган билимларининг якуний баҳоси ўтказилади. Шунингдек, ўқитувчилар тестдан ўтишлари керак. Барча бўлимлар бўйича минимал балл тўплаган ўқитувчиларга сертификат берилади.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар