Қозоғистонда 18 киши коронавирусли пневмония билан касалланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

Қозоғистонда 18 киши коронавирусли пневмония билан касалланди

«Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 18 та ҳолати ва 1 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари, 37 киши соғайиб чиқди.

Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 81 973 ҳолат ва вафот этганлар - 5120 ва соғайиб чиққанлар сони 72 696 тани ташкил этди».