Қозоғистонда 18 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси ҳудудининг аксарият қисми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида қолишда давом этади, ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин, мамлакат шимолида кучли ёмғир, дўл ва довул кутилмоқда. Фақат жанубда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Республика бўйлаб шамол кучайиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Об-ҳаво
Фото: freepik.com

Синоптикларнинг хабар беришича, кундузи Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе ва Қизилўрда вилоятларида, Алмати вилоятида кучли жазирама кутилмоқда.

Атирау, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари жанубида, Ақтўбе вилоятининг ғарби, жанубида, Манғистау вилоятида жуда кучли жазирама кутилмоқда.

Улитау, Жамбил, Алмати вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти жануби, Ақтўбе вилояти шимоли, ғарб, шимоли-шарқи, марказида, Манғистау вилояти қирғоғида, Ақмола вилояти ғарби, жанубида, Жетису вилояти шимолида, Абай вилояти ғарбида, Қарағанди вилояти марказида, Қостанай, Шарқий Қозоғистон вилоятлари жанубида, Қизилўрда вилояти шимоли-ғарби, шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Атирау, Манғистау, Туркистон, Қизилўрда вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарбида, Ақтўбе вилояти ғарби, жанубида, Жамбил вилояти ғарби, шарқи, жанубида, Алмати вилояти марказида, Қостанай, Қарағанда вилоятлари жанубида, Жетису вилояти шарқида, Абай вилояти жанубида, Улитау вилоятининг маркази ва жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар