Қозоғистонда 176 киши коронавирусли пневмония билан касалланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

Қозоғистонда 176 киши коронавирусли пневмония билан касалланди

«11 октябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 176 та ҳолати ва 6 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари, 289 киши соғайиб чиқди.

Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 77 434 ҳолат ва вафот этганлар - 4931 ва соғайиб чиққанлар сони 65 558 тани ташкил этди».