Қозоғистонда 17 минг қизамиқ касаллиги ҳолати қайд этилган
Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният қизамиқ бўйича мавжуд вазият ҳақида маълумот берди. Мамлакатда 17 минг қизамиқ касаллиги ҳолати қайд этилган. Маълум бўлишича, барча касалларнинг 83 фоизи эмланмаган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
– Мамлакатимизда қизамиқ билан касалланган 17 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Уларнинг 82 фоиздан ортиғини болалар ташкил этади. Шу жумладан эмланмаган болалар - 83%. Шу билан бирга, барча ҳудудларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Чимкентда 3 мингдан ортиқ, Алмати ва Жамбил вилоятида 2 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган», - деди Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, энг кўп касалланиш Алмати, Манғистау, Ақтўбе, Атирау ва Қизилўрда вилоятларида ҳам қайд этилган.
Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб болаларнинг уюшган гуруҳларда тўпланиши туфайли ўсиш кузатилди.
“Натижада касалланиш икки баравар ошди. Ноябрь ойида 6 мингдан ортиқ қизамиқ касаллиги юқтириш ҳолати қайд этилган», - дея қўшимча қилди Ажар Ғиният.
Муаллиф: Арайлим Мурат