Қозоғистонда 17 июнь куни об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси ҳудудининг аксарият қисми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида қолишда давом этади, ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин, мамлакат шимолида кучли ёмғир, дўл ва довул кутилмоқда. Фақат жануби-ғарб ва жанубда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Республика бўйлаб шамол кучайиши кутилмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, кундузи Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе, Манғистау, Қизилўрда ва Қостанай вилоятларида, Улитау вилоятининг жанубида кучли жазирама кутилмоқда, Атирау жанубида, Ақтўбе вилоятининг ғарбида аномал иссиқлик сақланиб туради .
Улитау, Жамбил, Алмати вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти жануби, шимолида, Ақтўбе вилояти ғарби, шимоли-шарқи, марказида, Манғистау вилояти қирғоғида ва ғарбида, Ақмола вилояти жанубида, Жетису вилояти шимолида, Абай вилояти марказида, Қарағанда вилояти ғарби, марказида, Қостанай вилояти жанубида, Шарқий Қозоғистон вилояти шимоли-ғарбида, Қизилўрда вилояти шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.
Атирау, Манғистау, Туркистон, Қизилўрда вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарбида, Ақтўбе вилояти жануби, ғарбида, Жамбил вилояти жанубида, Алмати вилояти марказида, Қостанай вилояти жанубида, Қарағанда вилоятида, Жетису вилояти шарқида, Абай вилоятининг жанубида, Улитау вилояти марказида ўта кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.