Қозоғистонда 16,6 миллион гектар майдонга буғдой экилди

Экиш ишлари
Фото: ҚР Ҳукумати

ASTANA. Kazinfotrm - Қозоғистонда 2024 йилги экиш кампанияси якунланди. 16,6 миллион гектар майдонга буғдой экилди, бу 2023 йилга нисбатан 5,1 фоизга кам. Ўтган йили 17,5 миллион гектар майдонга экин экилган эди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

— Баҳорги дала ишлари мураккаб об-ҳаво шароитига қарамай оптимал муддатларда якунланди. Шу билан бирга, ёғингарчилик туфайли экиш муддати кечиктирилган ҳолларда фермерлар эрта ва ўртапишар навлардан фойдаланган, - дейилади хабарда.

Қозоғистон одатда 6-7 миллион тонна ғалла ва 1,5-2 миллион тонна ун экспорт қилади. Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистон Қозоғистон буғдойи ва унининг энг йирик харидорлари ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар