Қозоғистонда 16 мингга яқин янги иш ўрни очилди

ASTANA. Kazinform - Қишлоқ хўжалиги ходимларининг биринчи форумида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди.

Алматыда биыл 79 мыңнан астам жұмыс орны ашылды
Фото: Kazakh-tv.kz

“Менинг топшириғим билан Ҳукумат беш йилни қамраб олган концепцияни қабул қилди. “Қишлоқ – юрт бешиги” дастури ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ҳозир аниқ натижалар бор. Жорий йилда 200 га яқин қишлоққа сув қувурлари ётқизиш учун маблағ ажратилди. Йил охиригача қишлоқ аҳолисининг 95 фоиздан ортиғи тоза сув билан таъминланади”, — деди Давлат раҳбари.

Президент таъкидлаганидек, қишлоқда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш мақсадида 140 дан ортиқ объект бунёд этилди.

Жорий йилда “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 13 қишлоқ мактаби фойдаланишга топширилди.

“Охирги беш йилда маҳаллий аҳамиятга молик 38 минг километр автомобиль йўллари таъмирланди. Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш муҳим вазифалардан биридир. «Ауыл аманаты» дастури орқали йиллик ўсиш суръати 2,5 фоизни ташкил этган кичик кредитлар ажратилди. Натижада қишлоқда 16 мингга яқин янги иш ўрни очилди. Бундай кенг кўламли ишлар давом эттирилади. Чунки қишлоқни ободонлаштириш стратегик вазифадир. Илгари ёпилган айрим ҳудудлар ўтган йили менинг фармойишим билан реконструкция қилинди. Бу - чеккада жойлашган аҳоли пунктларига туртки берадиган қадамдир”, - деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар