Қозоғистонда 16-18 май кунлари кучли ёмғир ва дўл ёғади

ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 16—18 май кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Синоптикларнинг хабар беришича, яқин кунларда республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади.

— Жанубий циклон ўзи билан бирга момақалдироқ ва кучли ёмғир олиб келади, 16–18 майкунлари жанубда, жануби-шарқда, 16 майда шарқда, 17–18 майкунлари жануби-ғарбда, 18 майда шимоли-ғарбда момақалдироқ бўлиши, кучли ёмғир ва дўл ёғиши кутилмоқда. Фақат шимол ва шимоли-шарқий ҳудудларда 16—17 май кунлари ёғингарчилик тўхтаб, кундузи ҳаво ҳарорати 18—25 даражагача кўтарилиши, баъзи ҳудудларда кечаси эса салбий ҳарорат сақланиб қолиши кутилмоқда. Аксарият ҳудудларда об-ҳаво беқарор бўлишига қарамай, жануби-ғарбий йўналишдаги илиқ оқим ҳавони иситади ва ҳарорат фони аста-секин май ойидаги иқлимга қайтади, - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар