Қозоғистонда 16-18 май кунлари ёмғирли ва салқин бўлади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йил 16-18 май кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Қозоғистоннинг аксарият қисмида момақалдироқ ва дўл ёғиши мумкин. 16-17 май кунлари жануби-ғарбий қисмида, 16-18 май кунлари шимоли-ғарбий ва жанубий ҳудудларда, 17-18 май кунлари марказда, 18 майда жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, республикада шамол кучайиши мумкин», – дейилади об-ҳаво маълумотида.

Мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Мамлакатнинг шимолий ярмида кечаси 3 даражагача совуқ сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати шимоли-ғарбий, шимолий ҳудудларида 13-18 даражагача, қолган ҳудудларда 15-23 даражагача пасаяди.

Сўнгги хабарлар
telegram