Қозоғистонда 150 га яқин музей бор
ASTANA. Kazinform - Бугун қозоғистонликлар Халқаро музейлар кунини нишонламоқда. Байрам муносабати билан 18 май куни Астана шаҳридаги ҚР Миллий музейида Халқаро музейлар кунига бағишланган “Музей кечаси” акцияси доирасида “Музей – қадриятлар маскани” деб номланган тадбирлар бўлиб ўтади.

Бу - ҳар йили турли маданиятлар ва халқлар меросини қадрлайдиган ва уни оммага очиқ қиладиган музей мутахассислари томонидан нишонланадиган байрамдир.
Халқаро музейлар куни 1978 йилда Халқаро музейлар кенгашининг XII Бош ассамблеяси қарори билан эълон қилинган. Ҳар йили 150 дан ортиқ мамлакатларда нишонланади.
Шу куни музейда очиқ эшиклар куни ўтказилади, унда ташриф буюрувчилар барча кўргазма ва экспозицияларни кўришлари мумкин. Қозоғистонда 150 га яқин музей мавжуд бўлиб, уларда 10 мингга яқин киши ишлайди.
Миллий музейдан маълум қилишларича, Халқаро музейлар кунига бағишланган тадбир бугун соат 18.00да бошланади. Кириш бепул.