Қозоғистонда 14,5 мингдан зиёд чет эл фуқароси меҳнат қилади

2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсатномалари билан Қозоғистонда 14 534 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилади, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда 14,5 мингдан зиёд чет эл фуқароси меҳнат қилади
Фото: Kazinform

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, хорижий ишчи кучини (кейинги ўринларда – ХИК) жалб этишга рухсатномалар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 515 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 2 717 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Ишга жалб этилган ХИКнинг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 6 332 ва 680 киши. Шунингдек, мавсумий ишларга 1 897 нафар, корпоратив трансферга 2 393 нафар жалб этилган.

Айни пайтда Қозоғистонда ХИКдан фойдаланадиган 1 529 иш берувчи мавжуд. Уларда 471,7 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 96,9 фоизини ташкил этади.

“Иқтисодий фаолиятда энг кўп меҳнат қилаётганлар қурилишда – 4 887 киши (34,5%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 1 637 киши (11,5%), тоғ-кон ва карьерларни қазишда – 1 360 киши (9,6%), ишлаб чиқариш саноатида – 1 219 киши ( 8,3%), касбий, илмий ва техник хизматлар - 896 киши (6,3%).

Меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари Хитой – 3 944 киши (27,8%), Ўзбекистон – 1 714 киши (12,1%), Ҳиндистон –1 326 киши (9,3%), Туркия – 1 288 киши (9,1%)”, - дейилади вазирлик хабарида.

Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб этиш учун квота белгилайди. 2023 йилда квотанинг ҳажми ишчи кучининг 0,24 фоизини ёки 22 260 бирликни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар