Қозоғистонда 14 мингга яқин чет эл фуқароси меҳнат қилади

Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномаларнинг қуйидаги тоифалари мавжуд: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 568 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 3017 та рухсатнома (иккинчи тоифа).
Ишга жалб этилган хорижий ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 7436 ва 810 киши.
Шунингдек, 564 нафари мавсумий ишларга, 1556 нафари эса корпоратив трансферга жалб этилган.
Айни пайтда Қозоғистонда хорижлик ишчи кучидан фойдаланаётган 1679 иш берувчи мавжуд. Уларда Қозоғистоннинг 384 мингдан ортиқ фуқароси ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 97 фоизини ташкил этади.
Иқтисодий фаолият соҳасида энг кўп меҳнат қилаётганлар қурилиш соҳасида – 5 780 киши (42%); кончилик ва карьерларни қазиб олиш – 1 476 киши (11%); касбий, илмий ва техник хизмат кўрсатиш - 1057 киши (8%); ишлаб чиқариш саноати - 953 киши (7%); қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 547 киши (4%).
Меҳнат муҳожирлари келган асосий мамлакатлар: Хитой – 3518 киши, Ҳиндистон – 1645 киши, Туркия – 1577 киши, Буюк Британия – 1091 киши, Ўзбекистон – 693 киши.
Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квоталарни белгилайди ва ажратади.
Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квоталарни белгилайди ва ажратади.
Жорий йилнинг январ ойида Меҳнат вазирлиги томонидан чет эл ишчи кучини жалб қилиш квотаси аввал режалаштирилган 28 352 бирликдан 21 097 бирликка, яъни 7 255 бирликка (25 фоиз) камайтирилди.
Жорий йилнинг декабр ойида квота қўшимча 997 тага қисқартирилиб, умумий сони 20100 тани ташкил этди.