Қозоғистонда 130 минг ўринли 86 та янги мактаб фойдаланишга топширилди
ASTANА. Kazinform - Ўқув йили бошидан буён ҳудудларда 130 минг ўқувчига мўлжалланган 86 та мактаб фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.
Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 74 минг 800 ўқувчига мўлжалланган 27 мактаб, жумладан, Астана шаҳридаги 9 та мактаб фойдаланишга топширилди.
Лойиҳада таълим муҳитининг функционаллиги ва хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилган. Бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари учун алоҳида блоклар мавжуд. Талаблар қаторига замонавий техник жиҳозларни жорий этиш орқали хавфсизлик чораларини кучайтириш, алоҳида таълимга муҳтож болалар учун тўсиқсиз муҳит яратиш, мактабларни замонавий синф хоналари билан таъминлаш киради.
Қайд этиш жоизки, “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 2025 йил охиригача 217 та замонавий форматдаги мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
“Таълим инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 18 мактаб очилди, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, инвестициялар ҳисобидан яна 41 мактаб фойдаланишга топширилди”, — дейилади хабарда.