Қозоғистонда 1,3 минг километр темир йўл қурилади
ASTANA. Kazinform - ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида мамлакатда 4 та йирик темир йўл лойиҳаси амалга оширилишини маълум қилди.
“Мамлакатимиз транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида умумий узунлиги 1300 километр бўлган 4 та темир йўл лойиҳаси амалга оширилди.
“Дўстлик – Мўйнти” темир йўл участкасида иккинчи даражали йўллар ва Алмати ҳалқа йўли қурилиши давом этмоқда. Шунингдек, “Дарбаза – Мақтаарал” ва “Бақти – Аяғоз” йўналишлари қурилиши бошланди”, — деди Марат Қарабаев.
Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳалар “Дўстлик” станциясининг қувватини йилига 35 миллион тоннага етказади.
Шунингдек, Алмати Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги инфратузилма қувватини 20 миллион тоннагача оширади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай