Қозоғистонда 13 кунга етадиган дизел ёқилғиси қолди
«Қозоғистонда ёқилғи етарли бўлишига қарамай, айрим ҳудудларда дизел ёқилғиси танқислиги кузатилган. Бу, айниқса, ёқилғи қуйиш шохобчаларида сезилади. Бир сўз билан айтганда, 24 август ҳолатига кўра, дизел ёқилғисининг умумий захираси 212,4 минг тоннани ташкил этади. Буни нефт базалари ва ҳудудларига жўнатилган дизел ёқилғиси ҳажми деб тушуниш мумкин. Бу захира 13 кунга етади.
Бироқ, биз бунга аниқлик киритмоқчимиз. Ёқилғи захирасини кунларда ҳисоблашда биз фавқулодда вазиятда юкланиши ва жўнатилиши мумкин бўлган ҳажмни назарда тутамиз. Умуман олганда, нефтни қайта ишлаш заводлари штат режимида ишламоқда. Бундан ташқари, ҳар куни дизел ва нефт ишлаб чиқарилади. Июл ойида 380 минг тонна, август ойида 491 минг тонна дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунда август ойи охиригача 288 минг тонна дизел захираси бўлади», - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, август ойида дизел ёқилғиси истеъмоли ҳажми 514 минг тоннага етиши мумкин. Ишлаб чиқариш ҳажми эса 797 минг тоннага етиши керак.
Фото: primeminister.kz