Қозоғистонда 128 мингдан ортиқ абитуриент давлат буюртмаси асосида коллежларга ўқишга қабул қилинади
– Жорий йилда коллежларда давлат буюртмаларини жойлаштириш талаблари оширилди. Бугунги кунга қадар 770 та коллеж 647 та давлат буюртмасини олиш имкониятига эга бўлди. Жорий йилда давлат буюртмаси бўйича коллежларга 213 мутахассислик бўйича 128 мингдан ортиқ абитуриент ўқишга кириши кутилмоқда. Умуман олганда, давлат буюртмаси ҳажми 50 минг ўринга кўпайди, – деди Н.Оспанова.
Унга кўра, коллежлардаги 45 минг ўрин учун давлат буюртмаси бўйича республика бюджетидан тўланади. Уларнинг 29 мингтаси корхоналар таклифлари асосидаги мақсадли давлат буюртмаларидир. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан жорий йилда техник мутахассисликлар бўйича грантлар сони 27 мингтага оширилиб, 70 мингтани ташкил этмоқда.
Н.Оспанова ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш 25 июндан бошланганини ҳам таъкидлади. Умуман олганда, жорий йилда коллежларга 160 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Абитуриентлар 4 та коллежда 4 та мутахассисликни танлаш имкониятига эга. Мутахассисликни танлаш учун профессионал диагностикадан ўтиш мумкин. Кириш имтиҳонлари бекор қилинди. Ўқишга рўйхатдан ўтиш ўртача рақобат баллига асосланади.
Муаллиф: Мейрамбек Байғарин