Қозоғистонда 123 нафар ўқитувчи «Энг яхши педагог» унвонига даъвогарлик қилмоқда
Жорий йилда вазирлик томонидан рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди: танловнинг барча босқичлари – иштирокчиларни рўйхатга олишдан тортиб, республика босқичи якунларини чиқаришгача – тўлиқ рақамлаштирилди. Ш туфайли рекорд миқдордаги аризалар қабул қилинди - 5,5 мингдан ортиқ.
Эндиликда танловнинг финал босқичида 103 нафар боғча ва мактаб ўқитувчилари, 20 нафар коллеж ўқитувчилари иштирок этмоқда. Улар туман, шаҳар ва вилоят босқич натижаларига кўра тақдим этилди.
«Жорий йилда илк маротаба иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, танлов ҳужжатларини топшириш, баҳолаш ва апелляция бериш plееpcоntесt.iаc.kz порталида амалга оширилмоқда. Шунингдек, ариза топширилган пайтдан бошлаб барча иштировчилар танловнинг бутун динамикасини онлайн режимда кузатиш имкониятига эга бўлдилар – иштирокчилар қайси босқичда эканлиги, уларга экспертлар томонидан қандай балл берилганлиги ва ҳоказо. Бу йилги яна бир янгилик – ҳамкасблар очиқ дарслар ўтказадилар, улар ҳам танлов комиссияси томонидан баҳоланади. Соврин жамғармасини ҳам оширдик. Бу тадбирларнинг барчаси туфайли нафақат иштирокчилар сони, балки уларнинг сифат таркиби ҳам ортиб бормоқда, – дейди Таълим-маориф вазирлигининг Ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.
Республика танлов комиссияси таркибига жамоат бирлашмалари, ноҳукумат ташкилотлари, ота-оналар жамоатчилиги, журналистлар, фаол ўқитувчилар, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қозоғистон филиали вакиллари ва бошқалар киритилди.
«Энг яхши педагог» республика кўрик-танлови 2012 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Шу даврда 600 нафарга яқин мактабгача таълим ва ўрта таълим, техника ва касб-ҳунар таълими ўқитувчилари «Энг яхши педагог» унвони соҳиби бўлди.