Қозоғистонда 1200 нафар ўқитувчи халқаро лойиҳа доирасида ўз малакасини оширади
Унинг сўзларига кўра, «Орлеу» маркази «Британия кенгаши» халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда «Future English Online Teacher Community» дастури доирасида инглиз тили ўқитувчилари учун тренинглар ўтказмоқда.
Халқаро лойиҳа дунёнинг 6 та давлатида амалга оширилмоқда.
«Курс 17 октябрда бошланади ва 23 декабргача давом этади. Қозоғистонда бу лойиҳа «Орлеу» базасида иккинчи йилдирки ўтказилмоқда. Шунингдек, бу ташаббус ҳар йили амалга оширилиши кутилмоқда», - дейди «Орлеу» миллий ўқув маркази тарбиявий ишлар бўлими директори Ержан Тилеубергенов.
Лойиҳа 11 ҳафталик масофавий таълимга мўлжалланган бўлиб, инглиз тили ўқитувчиларининг доимий малакасини оширишни таъминлайди.
«Бу йил ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва уларнинг инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари якунланди. Тез орада 1200 нафар ўқитувчи малака оширишга киришади. Ўйлаймизки, ушбу лойиҳа республикамиз ўқитувчиларининг инглиз тилини ўқитиш бўйича малакасини оширади», - деди Ержан Тилеубергенов.
Фото: ourreg.ru