Қозоғистонда 1200 километрлик пойга-марафон бўлиб ўтади
«Бу йил Петропавлда ҳокимлар ва давлат хизматчилари ўртасида катта танлов ўтказдик. Шундан сўнг Жетису вилоятида қишлоқ ёшлари ўйинлари ўтказилди. Бундан ташқари, бугун Нур-Султан шаҳрида вазирлик ходимлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилмоқда. Бу якшанбагача давом этади.
Сентябр ойида Чимкент шаҳрида эшитиш қобилияти паст фуқаролар ўртасида енгил атлетика бўйича республика мусобақаси ташкил этилади.
1 сентабр куни Туркистонда «Турон барси»ни ўтказишни режалаштирганмиз.
Бундан ташқари, 15-30 сентабр кунлари кўп кунлик «пойга-марафон» ўтказиш режалаштирилган. У Нур-Султан шаҳридан бошланиб, Қарағанди ва Улитау вилоятларидан ўтиб, маънавий пойтахтимиз – Туркистонда ўз байроғини баланд кўтаради. Ушбу марафоннинг умумий масофаси 1200 километрни ташкил этади. Ҳар бир вилоятдан 20 тадан жамоа қатнашади», - дейди Б.Байжанов.
Унга кўра, бугунги кунда мамлакатда 6,5 миллион киши спорт билан мунтазам шуғулланади. Бу бутун мамлакат аҳолисининг 34,2 фоизини ташкил этади.
Муаллиф: Марлан Жиембай