Қозоғистонда 118 минг тонна ун бор

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров Қозоғистонда қанча ун сақланаётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«7 апрел ҳолатига кўра, республикада ун захиралари 118 минг тоннани ташкил этади, жумладан: барқарорлаштириш захираларида – 10,4 минг тонна, «айланма» схемаси бўйича – 22 минг тонна, ишлаб чиқарувчиларда – 48,6 минг тонна, омборхоналарда – 20 минг тоннага яқин ва савдо объектларида - 18 минг тонна. Бу ҳажм ички талабни қондириш учун етарли», - деди А. Сапаров Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, Озиқ-овқат корпорациясининг ресурсларида 800 минг тоннадан ортиқ ғалла мавжуд бўлиб, зарур ҳолларда вазиятни барқарорлаштириш учун ички бозорга жўнатилади.

«Январ ойида ижтимоий нон учун буғдойни ҳудудларга арзонлаштирилган нархда – 90 минг тенгедан сотишга қарор қилинди. Бироқ, январ-феврал ойларида талаб бўлмади. Фақат март ойидан бошлаб аризалар келиб тушди», - деди Айдарбек Сапаров.

Айдарбек Сапаров мамлакатда ғалла етарли эканини таъкидлади. 1 апрел ҳолатига кўра, мамлакатда 6,4 миллион тонна ғалла мавжуд.

Ички бозорда тақчилликка йўл қўймаслик ва ун тегирмонлари юкини камайтириш мақсадида Ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича идоралараро комиссия 15 апрелдан 15 июнга қадар буғдой ва ун экспортига квота белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Буғдой квотаси ҳажми - 1 миллион тонна, ун - 300 минг тонна.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар