18:05, 09 Декабрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 112 та давлат объекти сотувга чиқарилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда хусусийлаштиришнинг комплекс режаси доирасида 112 та обект сотувга қўйилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш комплекс режасида 733 та обектни сотиш кўзда тутилган. Ҳисобот даврида умумий қиймати 52 миллиард тенгега тенг 197 та обект сотилиб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга ўтказилди», деди вазир.
Унга кўра, 112 та давлат обекти сотувга қўйилган.
«16 та обектни қайта ташкил этишга ва тугатиш ҳақида қарор қабул қилиинди. Келажакда 348 та объект сотилиши керак, - деди Ерулан Жамаубаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай