Қозоғистонда 11 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Об-ҳаво
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ҳудудининг катта қисми ёғингарчиликсиз об-ҳавога сабаб бўладиган антициклон таъсирида бўлишига қарамай, атмосферанинг фронтал қисмлари ҳам мамлакат об-ҳавосига таъсир қилади – айрим туманларда ёмғир ёғади, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кечаси ва эрталаб - ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик бўлади. Мамлакатда кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда, республиканинг ғарби, шарқи ва жануби-шарқида шамол тезлиги кучайиши мумкин, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Улитау вилоятида, Жетису вилоятининг ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли, шимоли-шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-шарқида, Ақтўбе вилоятининг жануби, ғарби, марказида, Алмати вилоятининг ғарби, шимолида, Жамбил вилоятининг жануби-ғарби, жануби-шарқида, Қарағанди вилоятининг ғарби, шарқи, марказида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Қостанай вилоятининг жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Улитау вилоятининг шимоли ва жанубида, Абай вилоятининг ғарби, шимоли-ғарби, жанубида, Жетису вилоятининг шимолида, Қарағанди вилоятининг шарқида, Алмати вилоятининг марказида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар
telegram