Қозоғистонда 1,1 миллион гектар майдонга чигиртка зараркунандаларига қарши ишлов берилди

Зарасизлантириш
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ASTANА. Кazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров амалий ташриф билан Қостанай вилоятига ташриф буюрди. 13 июнь куни вазирлик раҳбарининг шахсан ўзи қайд этилган ҳудуддаги аҳвол билан танишиб, кимёвий ишлов бериш ишларининг бориши ва сифатини текшириш мақсадида ҳудудларга ташриф буюрди.

Қайд этиш жоизки, Қостанай вилояти Ақтўбе ва Туркистон вилоятлари билан биргаликда жорий йилда чигирткалар энг кўп тарқалиши кутилаётган ҳудудлар қаторига киради. Умуман олганда, бу ерда 775,6 минг гектар майдонда иш олиб бориш режалаштирилган.

Бугунги кунда 57 махсус техника ёрдамида 120 минг гектардан ортиқ майдонга ишлов берилаётир. Ноқулай об-ҳаво туфайли Аркалиқ шаҳри, Амангелди, Жангелди, Қамисти ва Науризим туманларида кечки ва эрталаб кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, 500 нафарга яқин киши, жумладан, фитосанитария диагностика марказининг 129 нафар мутахассиси иштирокида мониторинг тадбирлари давом этмоқда. Мутахассислар томонидан 339 минг гектар ер ўрганилди.

Мутахассислар
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

Вазир Амангелди тумани, Аркалиқ шаҳридаги бир қанча фермер хўжаликлари, экиш ишлари давом этаётган далаларда бўлди, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва пудратчилар билан учрашди.

“Қозоғистон Республикаси Ҳукумати кўмагида чигиртка зараркунандаларига қарши кураш фаол давом эттирилмоқда. Бу масала Бош вазирнинг алоҳида назоратида. Бизнинг олдимизда чигиртка зараркунандаларига қарши курашни самарали ташкил этиш вазифаси турибди. Керакли миқдорда дори воситаларини ўз вақтида харид қилиш ва ишга киришиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида режалаштирилган 2,5 миллион гектар зарарсизлантириш майдонининг 1,1 миллион гектардан ортиғига ишлов берилди. Ускуналар етарли, ҳудудлар дори-дармон билан таъминланган. Барча зарасизлантириш ишлари режа асосида олиб борилмоқда”, - деди Айдарбек Сапаров.

Зарарсизлантириш
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Зарарсизлантириш
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳимоя тадбирларини ўз вақтида ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ахборотлар ва ишлов бериш натижалари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агросаноат комплекси давлат назорати қўмитасининг расмий каналлари орқали мунтазам равишда жамоатчиликка ва оммавий ахборот воситаларига етказилади.

Сўнгги хабарлар