22:08, 10 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда 11-13 июль кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Яқин уч кун ичида жанубий циклон таъсирида атмосферада синоптик вазият шаклланади, булутли об-ҳаво бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.

Синоптикларнинг хабар беришича, мамлакатнинг шимоли-ғарби, жануби-шарқида, 12—13 июлда ғарбида, 13 июлда жануби ва марказида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши мумкин. Қозоғистон бўйлаб момақалдироқ, дўл, жала ва шамол кучайиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда: кундузи мамлакат ғарбида 25+30 даражагача, шимоли-ғарбда 20+30 даражагача, республика шимоли ва шарқида кундузи ҳарорат +28+38° гача кўтарилиши кутилмоқда, қолган ҳудудларда ўзгаришлар кутилмайди.