Қозоғистонда 100 ёшдан ошган 423 нафар инсон истиқомат қилади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда кексаларнинг аксарияти Туркистон вилоятида истиқомат қилади. Энг кекса одам - 114 ёшли опамиз Туймегул Темирбаева. Бу ҳақда Jibek Joly телеканали хабар беради.
Қозоғистонда 100 ёшдан ошган 423 нафар инсон бор. Уларнинг аксарияти Туркистон вилоятида яшайди. Бу ҳудудда 64 нафар қария истиқомат қилади. Рўйхатда иккинчи ўринда Алмати келади, шаҳарда 48 нафар кекса ёшдаги киши рўйхатга олинган. Алмати вилояти кексалар сони бўйича учинчи ўринда. Вилоятнинг 38 нафар аҳолиси 100 ёшдан ошган.
Дарвоқе, Қозоғистондаги кексаларнинг энг кексаси - 114 ёшли Туймегул Темирбаевадир. У Улитау вилоятида яшайди.
Кейин Павлодар вилоятида яшовчи 112 ёшли Кулжамия Ахмедьянова ва Туркистон вилоятида яшовчи 110 ёшли Унгай Бегбаевалар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон БМТ стандартлари бўйича қариган давлатлар қаторига киради. Шунингдек, мамлакатда пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қандай чоралари кўрилаётгани муҳокама этилди.