Қозоғистонда 10 мингга яқин олим аёл бор

Саясат Нурбек
Фото: gov.kz

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 22 456 нафар олим бор, улардан 9 691 нафари аёллардир. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.

Вазир мамлакатдаги олий ўқув юртлари, илмий муассасалар, илмий-тадқиқот соҳаларида олима аёллар тинимсиз меҳнат қилаётганини таъкидлади.

“Қозоғистонда 22456 нафар олим фаолият юритади, шундан 9691 нафари аёллардир. Бу, албатта, катта ютуқ.

Тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, қанчадан қанча олим хотин-қизлар юрт тарихи, миллат манфаатлари йўлида хизмат қилганини англаш қийин эмас. Биргина мисол, биринчи қозоқ аёл шифокори – Аққағаз Досжанова. 1893 йилда Торғай вилояти, Ақтўбе туманида туғилган. Ўқишни тамомлагандан сўнг А.Досжонова гинекология ва педиатрия йўналишида тиббиёт мутахассислиги бўйича ишлади.

Халқимиздан чиққан биринчи аёл геолог-олим Патшайим Тажибаевадир. П.Тажибаева геология фани доирасида литологиянинг фундаментал соҳасига асос солган қозоқ қизи. Бундай шахслар билан ўтмишимиз ёруғ ва ибратлидир. Закарья Кунсулу Дқльтонқизини кечаги Аққағаз, Патшайим каби олималарнинг издоши сифатида тилга оламиз. К.Дальтонқизи Қозоғистоннинг COVID-19 га қарши QazVac вакцинасини ишлаб чиққан ва маҳаллий тиббиётга катта ҳисса қўшган олимдир. Бундан ташқари, Кунсулу хоним яқинда дунёнинг ТОП олимлари қаторига кирди”, – деди вазир.

Сўнгги хабарлар