Қозоғистонда 10 февралдан бошлаб сайғоқларни отиш тўхтатилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев мамлакатда сайғоқларни отиш тўхтатилганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Сайғоқлар
Фото: Экология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизмати

– Сайғоқларни отиш мамлакатимиз олимлари ва халқаро экспертлар билан маслаҳатлашув ва муҳокамалардан сўнг тўхтатилди. Бундан ташқари, бу қиш, даштда ҳаракат қилишда қийинчиликлар мавжуд. Шунинг учун 10 февралдан бошлаб сайғоқлар сонини тартибга солиш жараёнини тўхтатдик, — деди Ерлан Нисанбоев Мажилис кулуарида.

Айни пайтда, унинг сўзларига кўра, сайғоқларни овлаш ишлари келгуси йилда ҳам давом этади.

– Ўтган йилги тажрибани инобатга олган ҳолда, жорий йилда пухталик билан батафсил ҳисоб олиб борилади. Тахминларга кўра, бизда ҳали ҳам тахминан 40% га ўсиш бор, дейишимиз мумкин, умуман олганда, ўтган йилги қуралайларни ҳисобга олсак, популяция мавсумида қуралайлар сони тахминан 2,5-2,6 миллион бошни ташкил қилади. Ҳатто пессимистик сценарий бўйича ҳам қуралайлар масаласида устунликка эга бўламиз. Яйлов сиғими бундай миқдорга йўл қўймайдиган Орал популяциясининг кескин кўпайиши билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олиб, биз бу ишни фақат биологик асосда давом эттирамиз, — дея қўшимча қилди вазир.

Сўнгги хабарлар