Қозоғистонда 1 тонна пластик чиқинди учун қанча субсидия тўлайди

ASTANA. Kazinform — “Яшил тараққиёт” АЖ бошқаруви раиси Ержан Сарсенбай марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда давлат пластик чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарга қанча миқдорда субсидия тўлашини маълум қилди.

пластик чиқинди
Фото: Pixabay

“Бу йил 1 тонна пластик қадоқ учун 67 379 тенге тўланади. Улар орасида тўлов 33,4 минг тенге, транспорт 27,3 минг тенге, қайта ишлаш эса 6,6 минг тенгени ташкил этади. 2024 йилда бу мақсадда (умумий маиший чиқиндиларни қайта ишлаш — таҳр.) 7,6 миллиард тенге режалаштирилган. Айтганимдек, тўловларнинг бутун тарифи аниқ белгиланган”, - деди Ержан Сарсенбай.

Шунингдек, чиқиндини қайта ишлаш лойиҳалари учун махсус жамғарма орқали 3 фоизли кредит ажратилишини айтди.

“Қўшимча чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш технологияларини жорий этиш, қайта ишлаш заводи қуриш, ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш лойиҳаларига 200 миллиард тенге ажратиш режалаштирилган. Молиялаштириш Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан йиллик фоиз ставкаси 3 фоиздан ошмайдиган ва қайтариш механизми 3 йилдан 15 йилгача бўлган муддатга амалга оширилади”, – деди акциядорлик жамияти раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар