16:14, 01 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 1 синфга 340 мингга яқин бола қабул қилинди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 1 синфга ўқувчиларни қабул қилиш муддати якунланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигига таяниб.

Ҳужжатларни қабул қилиш тўлиқ тўрт ой давомида, яъни 1 апрелдан 1 августгача амалга оширилди.
«Ушбу даврда қозоғистонликлардан 377 681 та мурожаат келиб тушди. Натижада 339 минг 880 нафар ўқувчи биринчи синфга қабул қилинди. Ўқувчиларнинг 70,7 фоизи мактабда давлат тилида ўқиш истагини билдирган. Ҳужжатларни қабул қилиш еgov.kz электрон портали ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари орқали амалга оширилди», - дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, биринчи синфга қабул қилишнинг энг юқори даражаси Чимкент шаҳри (99,3 фоиз), Павлодар (97,6 фоиз), Шарқий Қозоғистон (96,6 фоиз) вилоятларида қайд этилган.