Қозоғистонда 1 сентябрдан шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг маоши оширилади

Жорий йилда ҚР Ҳукумати қарори билан давлат тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокорларнинг иш ҳақини 30 фоизга, ўрта бўғин ходимларининг иш ҳақини 20 фоизга оширишга қарор қилинган эди. Шунга кўра, иш ҳақи тўлаш коэффициентлари тасдиқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджетини аниқ кўриб чиқишда ушбу мақсадлар учун 36 миллиард 111 миллион 991 минг тенге қўшимча маблағ йўналтирилди. Улардан жорий йилда 5 миллиард 035 миллион 875 минг тенге, 2024 йилда 15 миллиард 409 миллион 146 минг тенге, 2025 йилда 15 миллиард 666 миллион 970 минг тенге ажратилади.
Ҳужжатга кўра, иш ҳақини ўзгартирилган нисбатдан келиб чиқиб тўлаш 1 сентябрдан бошланади. Яъни, ўша пайтдан бошлаб шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг маошлари ошади.
Ҳукумат қарори лойиҳаси 28 июлга қадар жамоатчилик томонидан муҳокама қилинади.
Муаллиф: Алихан Асқар